Jump to content

Роберт Ҳубер

From Ziyosfera
Revision as of 20:45, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Хубер Роберт (1937.20.2, Мюнхен) — немис биокимёгари. Мюнхен техника университетини тугатган (1960). Мартинсриддаги (Мюнхен яқинида) М.Планка номидаги Жамиятнинг биокимё институтида ишлайди (1978-йилдан институт директори). Асосий илмий тадқиқотлари мураккаб биоорганик бирикмалар, шу жумладан, оқсилларнинг рентгеноструктуравий анализига оид. 1970-йилда иммуноглобулинларнинг учламчи тузилишини юқори даражада аниқлашга эришган. 1982-йилда йилДайзенхофер билан ҳамкорликда мембранали интеграл оқсилнинг уч ўлчамли тузилишини аниқлаган. Нобел мукофоти лауреати (1988; Й. Дейзенхофер ва Х. Михел билан ҳамкорликда)[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил