Самсун
Appearance
Самсун — Туркиянинг шим. қисмидаги шаҳар. Самсун элининг маъмурий маркази. Аҳолиси 362,7 минг киши (2000). Қора денгизнинг Самсун қўлтиғи соҳилидаги порт. Тамаки етиштириладиган раённинг савдотранспорт маркази. Озиқовқат, тамаки, кимё саноати корхоналари мавжуд. Минерал ўғитлар ишлаб чиқарилади. Мис эритиш заводи, университет бор. Балиқ овланади. Шаҳар мил.ав. VI асрда бунёд этилган ва Амисус деб аталган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |