Jump to content

Сарминжон

From Ziyosfera
Revision as of 20:47, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Сарминжон, Жарминкон, Чармангон — ўрта асрларда Термиз вилоятидаги йирик шаҳар. Термиздан Сағониёнга бориш йўлида (бир манзил масофада) жойлашган. XII асрда у Термиз вилоятидаги алоҳида ноҳия маркази бўлиб, Балх вилояти ноҳиялари билан чегарадош бўлган. "Ҳудуд ул-олам"тъ кўра, X асрда Чармангон атрофида кўплаб экинзорлар ва оқар сувлар бўлган. X асрда С. чиройли шаҳар бўлиб, унда Абул Ҳасан ибн Ҳасан Моҳ деган кишига тегишли ажойиб работ қурилган. Бу работ катта даро-мад келтирган ва унда ҳар куни кам-бағалларга хайрия қилинган.

С. Жарқўрғонжан 4–5 км жан.ғарбда жойлашган. Минор қишлоғи яқинидаги Култепа ўрнида бўлганлиги тах-мин этилади. Ўрта асрларда бу ерда катта шаҳар мавжуд бўлган, ҳозирги атиги 2,5 га майдонгина қолган. Салжуқийлар даврида 1108/9 йилда қурилган минора сақланган (қаранг Жарқўрғон минора-си). Унингжан.да XX аср бошида эски мас-жид харобалари қад. кўтариб турган; бу ерда яна атрофи пишиқ ғиштдан ишланган ҳовузлар ва бошқа иншоотлар жойлашган.

Адабиёт

  • Камалиддинов Ш.С., Иеторическая география Южного Согда и Тохаристана по арабоязмчнш источникам ИХ—начала ХИИИ вв., Т., 1996.

Шамсиддин Камолиддинов.