Сайма
Appearance
Сайма — Финландиянинг жан.шарқий қисмидаги кўллар системаси. Майдони 4400 км² (энг каттаси — Сайма кўли, майдони 1800 км²), энг чуқур жойи 82 м. Қирғоқлари кучли емирилган, тик; орол кўп. Декабрдан майгача музлайди. Вуокса дарёси оркали Ладога кўлига оқади. Оролларда миллий парклар ташкил қилинган. Кема қатнайди, ёғоч ташилади. Сайма канали орқали Фин қўлтиғи билан боғланган. Лаппенранта, Савонлинна ва бошқа портлар бор.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |