Jump to content

Шоу

From Ziyosfera
Revision as of 20:49, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Шоу (инг. — кўрсатмоқ, томоша) — дабдабали оммавий томоша. Дастлаб АҚШда эстрада консертини ифодалаган. Кўпинча муайян мавзу (мас, АҚСҲ киноакадемиясининг "Оскар" мукофоти, Ўзбекистонда "Офарин", "Ниҳол" мукофотлари тақдимот маросимлари). маълум шахсни машҳур қилиш ёки нарса, воқеани тарғибот этиш мақсадида (реклама Ш.си). эстрада, спорт "юлдузлари", машҳур актёр, сиёсатчи ва бошқалар иштирокида уюштирилади. Ш. гашкил этиш йўли билан даромад топиш Ш.бизнес деб аталади. Ш. билан махсус Ш.биржалар. фирмалар, маданиимусиқавии уюшмалар, айрим гурухдар ёки баъзи бизнесмен (продюсер)лар шуғулланиши мумкин. шаҳрида битишув шартномаларига асосан, мамлакатнинг ўзидаги ва чет эллардаги машҳур артистлар, санъат гуруҳлари ва бошқаларнинг чиқишлари уюштирилади. Ўзбекистонда XX асрнинг 90-йиллари бошидан эстрада Ш.бизнес ривожланди (яна қаранг "Узбекнаво").