Jump to content

Сигнатура

From Ziyosfera
Revision as of 20:50, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Сигнатура (лот. сигно — белгилайман, кўрсатаман) ренессанс.уз (матбаада) — 1) китобдаги ҳар бир босма табоқнинг тартиб рақами. Унинг 1 ва 3бетларига ёзилади. Китоб варақларини тартибга солиб тикиш (жузлаш)да фойдаланилади; 2) литеранинг пастки қисмидаги ўйиқ. Унинг терилган қаторга тўғри тушишини текшириш имконини беради; 3) врач ёзиб берган дори рецептининг нусхаси. Дорихонада дорига қўшиб берилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил