Ситор

Revision as of 20:51, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Ситор (ҳинд: سه تار / ستار) — Ҳиндистон ва Покистонда: торли-тирнама мусиқа чолғу асбоби[1]. Деҳли султонлиги даври (XIII—XIV асрлар)дан Шимолий Ҳиндистонда тарқалган. Кенг ва узун дастасига силжувчи пардалар (19 дан 23 гача) ўрнатилган. Унга 7 асосий ва ён қулоқларига 13 акс садо берувчи симлар тортилади. Ковоқдан қилинган асосий косасининг усти юпқа тахта билан қопланган бўлиб, қўшимча косачаси ҳам бўлади. Нолаларга бой овози, жарангдорлиги, виртуозлик имкониятлари кенглиги туфайли ҳинд мумтоз мусиқа (рага) ансамблларида ситордан асосий чолғу сифатида фойдаланилади. Ситорни такомиллаштирган ва унинг илк моҳир ижрочиси Хусрав Деҳлавий ҳисобланади. XX асрда ситор ижрочиларидан Ғулом Муҳаммад Хон, Баркат Али, Оллоуддин Хон, Рави Шанкар ва бошқалар машҳур[2].

Ситор чолғу асбоби

Манбалар

  1. ↑ Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2023 — 964-бет. ИСБН 978-9943-8834-4-4. 
  2. ↑ Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Тошкент: "Ўзбекистон миллий энсиклопедияси" Давлат илмий нашриёти.