Jump to content

Таллом

From Ziyosfera
Revision as of 20:54, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Таллом (юнонча, тҳаллос — новда, ўсимта), танача — тубан ўсимликлар (сувўтлар, замбуруғлар, миксомицетлар, лишайниклар, айрим жигарсимон йўсинлар)нинг новда ва баргларга бўлинмаган яхлит танаси. Улар Талломли ўсимликлар дейилади. Баъзи денгиз сувўтлари (каулерпа) ташқи томондан новда ва баргсимон тузилишга эга бўлсада, анатомик соддалиги, ўсиш хусусияти ва кўпайиш органларининг тузилишига кўра юксак ўсимликлардан фарқ қилади. Барг ва новдаларга бўлинмаган айрим гулли ўсимликлар (раффлезиялар) Талломли ўсимлик ҳисобланмайди, чунки улар паразит ҳаёт кечиргани сабабли иккиламчи соддалашган.