Jump to content

Таллимаржон

Координаталари: 38°17′48″Н 65°33′12″Э / 38.29667°Н 65.55333°Э / 38.29667; 65.55333
From Ziyosfera
Revision as of 20:54, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)
Таллимаржон
шаҳар
38°17′48″Н 65°33′12″Э / 38.29667°Н 65.55333°Э / 38.29667; 65.55333
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Қашқадарё вилояти
туман Нишон тумани
Аҳолиси
 (2004)
9 900
Вақт минтақаси УТC+5
Таллимаржон харитада
Таллимаржон
Таллимаржон

Таллимаржон — Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги шаҳар (1975-йилдан). Қарши чўлининг ўзлаштирилиши муносабати билан 1964-йилда ташкил этилган. Таллимаржон сув омбори ёнида жойлашган. Аҳолиси 9,9 минг кишидан иборат (2004). Таллимаржонда Қарши канали ва насос стансиялардан фойдаланиш бошқармаси, шу бошқарманинг марказий таъмирлаш устахонаси, автокорхона ва бошқа бор. Шаҳарда умумий таълим мактаблари, касбҳунар коллежи (чилангар, электриклар тайёрлайди), очиқ сузиш ҳавзасига эга бўлган спорт мажмуаси, касалхона, туғруқхона, поликлиника ва дорихона мавжуд. Таллимаржон темир йўл ва автомобил йўллари орқали (80 км) Қарши шаҳри билан боғланган.