Jump to content

Танжер

From Ziyosfera
Revision as of 20:54, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Танжер (арабча: Танжа) — Марокашнинг шимолий қисмидаги шаҳар, Гибралтар бўғози соҳилидаги порт. Танжер провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 525 минг кишидан зиёд (1990-йиллар охири). Шимолий Марокашнинг савдо-транспорт ва транзит маркази. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Четга ситрус мевалар, сабзавот, балиқ ва мева консервалари чиқарилади. Озиқ-овқат, тўқимачилик, семент саноати корхоналари мавжуд.

Танжерга милоддан аввалги 2-минг йиллик охирида финикияликлар томонидан асос солинган. Милоддан аввалги И асрдан бошлаб Рим ҳукмронлиги остида бўлган. V асрда вандаллар, VI асрда Византия эгаллаган. VIII аср бошларидан араблар қўл остига утган. Мамлакат шимолий қисмининг муҳим иқтисодий ва маданий марказларидан. 1471-йилда Португалия, 1661-йилда Англия ҳукмронлиги остига ўтган. 1684-йилдан Марокаш таркибида бўлиб, Марокашнинг бўлиниб кетиши натижасида махсус режимдаги зона қилиб ажратилган. Марокаш мустакилликка эришгач (1956), яна унинг таркибига кирди.

Манбалар