Jump to content

Тендер

From Ziyosfera
Revision as of 20:55, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Тендер (инг. тенд — хизмат кўрсатиш) — 1) очиқ турдаги (очиқ тендер) ёки чекланган сондаги иштирокчилар учун ёпиқ турдаги (ёпиқ тендер) рақобатли савдо-сотиқ; буюртмани жойлаштиришнинг танлов шакли; 2) қимматли қоғозларга обуна бўлиш, муддатли шартнома бўйича товарлар етказиб бериш, шартномалар тузиш тўғрисидаги ариза, ёзма таклиф; 3) халқаро бозорда машина-ускуналар харид этиш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш, инжиниринг хизматлари кўрсатиш учун танлов асосида буюртмалар бериш. Ўзбекистон иқтисодиётида бозор муносабатларини шакллантиришда ва ривожлантиришда тендер кенг қўлланади. Давлат тасарруфидан чиқарилган корхоналар аксияларининг йирик пакетларини сотишда, катта қурилиш ишларини олиб боришда, халқаро лойиҳаларини амалга оширишда тендер эълон қилинади. Савдони ташкил этиш учун вақтинчалик орган бўлган тендер қўмитаси тузилади.