Теночтитлан

Revision as of 20:55, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Теночтитлан (Теночтитлан) — ацтеклар давлати пойтахти (XIV—XVI асрлар). Ривоятларга кўра, Тескоко кўлининг ғарбий қисмидаги оролда 1325-йил барпо этилган. Шаҳар харобаси майдони 1000 га ни ташкил этган. Т.ни кўплаб каналлар кесиб ўтган, шаҳар кўтарма кўприклари бўлган 3 та дамба ёрдамида қуруклик билан боғланган. Шаҳар 4 рн — Куэпопан, Теопан, Моётлан ва Астакалкога, улар эса ўз навбатида ҳар бири 5 квартал (маҳалла)га бўлинган. Т. марказида маҳобатли ибодатхоналар (бош ибодатхонанинг бал. 30 м), ҳукмдорлар ва зодагонлар саройлари жойлашган; шаҳар доирасида ҳунармандларнинг махсус маҳаллалари — Амантлан ва бошқа мавжуд бўлган. Мексика испан босқинчилари томонидан босиб олинаётган вақтда Т. буткул вайрон қилинган (1521) ва унинг харобалари ўрнида Мехико шаҳрига асос солинган.

Жавли Турсунов.