Jump to content

Тмутаракан

From Ziyosfera
Revision as of 20:56, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Тмутаракан — Таман ярим оролдаги Таман станицаси яқинидаги қад. рус шаҳри. VIII—IX асрларда Т. ўрнида Хазар хоконлигита. тобе бўлган Таматарха қишлоғи жойлашган. Хазар хоқонлиги 965-йил Киев князи Святослав Игоревич томонидан тормор этилгач, Таматарха ўрнида Т. вужудга келган. У бу ерда ташкил топган Тмутаракан князлигининг сиёсий маркази бўлган. Т. йирик савдо шаҳри сифатида рус князликлари, Шимолий Кавказ халклари ва Византия билан сиёсий ва иқтисодий алоқалар олиб борган. Т.да касоглар, греклар, аланлар, руслар ва арманлар яшаган. X асрда Т. ғиштдан ишланган мустаҳкам мудофаа девори билан ўраб олинган. 1023-йил Т.да хукмронлик қилган княз Мстислав Владимирович Богородица черковини қурдирган. XII асрда половецлар (қипчоклар) зарбалари остида Т.нинг рус ерлари билан алоқаси узилган. Т.да археологик қазиш ишлари XIX асрдан XX аср ўрталаригача олиб борилган.