Jump to content

Триест

From Ziyosfera
Revision as of 20:58, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Триест — Италиянинг шим. кисмидаги шаҳар. ФриулиВенецияЖулия вилояти ва Триест провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 209,5 минг киши (2001). Триест кўлтиғи соҳилидаги порт. Албаниянинг Дуррес шаҳрига паром катнайди. Кемасозлик, кема двигателлари ишлаб чиқариш., нефтни қайта ишлаш, кимё, семент, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Инголўитадт (ГФР) шаҳрига нефт қувури ўтказилган. Университет ва музейлари бор. Т. — кад. шаҳар. XX аср бошларигача турли давлат ва князликлар таркибидаги муҳим саноат маркази бўлган. 1947—54 йилларда инглизамерика ҳарбийлари назорати остидаги "Эркин ҳудуд" қилиб ажратилди. 1954-йилги Италия билан Югославия битимига кўра, Т. ва унинг ғарбидаги ерлар Италия га, шаркидаги ҳудуд Югославия (ҳозирги Словения)га ўтди. Меъморий ёдгорликлардан Рим даврига оид бинолар, СанЖусто ва Буюк Михаил черковлари, Венеция қалъаси (XIV аср) ва бошқа сақланган.