Jump to content

Угорлар

From Ziyosfera
Revision as of 20:59, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Угорлар — тил жиҳатдан қардош бўлган Урал ортидаги мансилар ва хантилар, Дунайдаги венгерлар (мадъярлар)нинг умумлашма номи. Финугор тил гуруҳига мансуб угор тилларида сўзлашади. XII асрга оид рус манбаларида венгерларнинг аждодлари „угра“, „угор“, ханти ва мансиларни эса, „югра“ деб аталган. Кейинчалик „югра“ номи, асосан, хантиларни англатган.