Хамиртуруш

Revision as of 21:01, 7 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekiston Milliy Ensiklopediyasi (OʻZME) loyihasidan 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Хамиртуруш — хамирни ошириш учун ишлатиладиган ачитқи. Таркибида ачитқи бактериялари бўлган хамиртуруш қўшиб қорилган хамир ферментатив жараёнлар таъсирида кўпчийди. Хонадонларда ошган хамирдан хамиртуруш учун бир зувала олиб қилинади ва супрага ўраб қўйилади, кейинги хамирларга қўшилади. Ҳозирги даврда нон саноатининг ривожланиши билан махсус ачитқи бактериялари ердамида саноат усулида прессланган, суюқ ва қуритилган хамиртуруш турлари ишлаб чиқарилади (буғдой унидан тайёрланган навли 100 кг ун учун 1 кг хамиртуруш сарфланади) ва савдо дўконларида сотилади (яна қаранг Бижғиш).