Алиссон Беcкер
Бу мақоланинг бетарафлиги шубҳа остидадир. Батафсилроқ маълумот учун мақола мунозарасига қаранг. |
Бу мақола ўзбек тилининг имло қоидаларига мувофиқ ёзилмаган. Қаранг: ВП:ОРФО. |
|
Беcкер 2018-йилда Бразиля терма жамоаси сафида | |||
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Алиссон Рамсис Беcкер[1] | ||
| Таваллуд санаси | 1992-йил 2-октябр[2] | ||
| Таваллуд жойи | Ново Ҳамбурго, Бразилия | ||
| Бўйи | 1.93 м | ||
| Амплуаси | Дарвозабон | ||
| Клуб маълумоти | |||
Жорий клуб | Ливерпоол | ||
| Рақами | 1 | ||
| Ёшлигида аъзо бўлган клублар | |||
| 2002-2013 | Интернаcионал | ||
| Профессионал фаолияти* | |||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) |
| 2013-2016 | Интернаcионал | 80 | (0) |
| 2016-2018 | Рома | 37 | (0) |
| 2018— | Ливерпоол | 255 | (1) |
| Миллий терма жамоа | |||
| 2009 | Бразилия У17 | 3 | (0) |
| 2013 | Бразилия У20 | 5 | (0) |
| 2015— | Бразилия | 81 | (0) |
|
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат) (4-апрел учун) | |||
Алиссон Беcкер (1992-йил 2-октябрда туғилган) — Алиссон Беcкер ёки оддийгина Алиссон номи билан танилган, бразилиялик профессионал футболчи. Премер-лига клуби "Ливерпоол" ва Бразилия терма жамоасида дарвозабон сифатида ўйнайди[3]. Бирга-бир вазиятларда агрессив ҳаракати ва доимо ўзига бўлган ишончи туфайли у дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири ҳисобланади[4]. У 2016-йил июл ойида „Рома“ билан шартнома имзолаган ва 2017-18-йилда А Сериянинг энг яхши дарвозабони бўлган. 2018-йилнинг июл ойида „Ливерпоол“ Беcкерни 66,8 миллион фунт стерлинг (72,5 миллион евро) эвазига сотиб олди ва бу уни барча даврларнинг энг қиммат дарвозабонига айлантирди[5]. „Ливерпоол“ да Беcкер Англия Премиер-лига, Англия кубоги, Англия лига кубоги, УЭФА Чемпионлар Лигаси ва ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати совриндори бўлди. 2019-йилда у ФИФАнинг энг яхши дарвозабони деб топилди ва илк бор Яшин мукофоти соҳиби ҳам бўлди[6].
Беcкер 2015-йилда ўзининг катта халқаро дебютини ўтказгунга қадар Бразилиянинг турли ёш тоифасидаги жамоаларида мамлакат шарафини ҳимоя қилган. У 2018 ва 2022-йилларда ФИФА Жаҳон чемпионатида ва 2016, 2019 ва 2021-йилларда Cопа Америка да қатнашган ва 2019-йилги турнирда ғолиб чиққан ва шу билан бирга у энг яхши дарвозабон номини ҳам олган.
Клублардаги фаолияти
Алиссон дастлаб 2002-йилда Ново Ҳамбурго шаҳридаги „Интернаcионал“ академиясига қабул қилинган. У 4 йил давомида муваффақиятли ҳаракат қилгач, 2016-йил Италиянинг Рома клуби билан шартнома имзолайди.
Рома
А.Беcкер Италия А сериясининг "Рома" клубига ўтишини 2016-йил июл ойида якунлади. У клубдаги дебютини шу йилнинг 17-августида УЭФА Чемпионлар Лигаси "Порту"га қарши 1:1 ҳисобидаги дурранг билан бошлаган. У 2017-2018-йилги Чемпионлар лигасидаги ўйинлари билан эсда қолди. "Ливерпоол"га қарши ўйингача "Олимпико" стадионида бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади. 2018-йил 2-май куни ярим финалда улар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонганига қарамай, умумий ҳисобда 7:6 ҳисоби билан турнирдаги иштирокини якунлаган.
Ливерпоол
2018-йилнинг 19-июл куни „Ливерпоол“ Беcкерни сотиб олганини тасдиқлади. У 12-август куни „Ливерпоол“ сафида дебют қилди ва „Wест Ҳам Унитед ФC“га қарши ўйинда 4:0 ҳисоби билан ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Август ойида Беcкер Чемпионлар Лигаси мавсумининг энг яхши дарвозабони учун номзодлар рўйхатига киритилди ва якунда 2-ўринни эгаллади. 2019-йилги ФА Cоммунитй Шиэлдда "Манчестер Cитй"га қарши майдонга тушди ва 1:1 ҳисобидаги дурангдан кейин пеналтилар сериясида 5:4 ҳисоби билан „Манчестер Cитй“дан устун келди. 21-декабр куни Беcкер 2019-йилги ФИФА клублар ўртасидаги ЖCҲ финалида "Фламенго"га қарши кечган баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва илк бор кулуб ушбу кубокни қўлга киритди. 2020-йил 20-сентабрда "Челси" устидан 2:0 ҳисобидаги ғалаба қўлга киритилди. 2021-йилда „Ливерпоол“ Беcкер билан 2027-йилнинг ёзигача мўлжалланган янги шартномани имзолади. 2022-йил 15-майда Беcкер клуби билан Англия кубоги соҳиби бўлди. 2022-йил 16-октабрда Беcкер Моҳамед Салаҳнинг "Манчестер Cитй"га урган голига ассистентлик қилди.
Шахсий ҳаёти
Беcкернинг акаси Муриэл ҳам дарвозабон ва у ҳам Интернаcионал клубидан етишиб чиққан. Унинг отаси томондан оиласи немис миллатига мансуб бўлса, онаси томондан эса португал миллатига мансубдир. Алиссон италян, португал ва инглиз тилларида гаплаша олади. 2015-йилда бразилиялик шифокор Наталя Ленгауэр билан турмуш қуради. Уларнинг Хелена (2017-йил туғилган) исмли қизи ва Маттео (2019-йилда туғилган) исмли ўғли бор.
Манбалар
- ↑ „Сқуад Лист: ФИФА Wорлд Cуп Қатар 2022: Бразил (БРА)“. ФИФА (2022-йил 15-ноябр). Қаралди: 2022-йил 11-декабр.
- ↑ „ФИФА Cлуб Wорлд Cуп Қатар 2019: Лист оф Плаерс: Ливерпоол ФC“. ФИФА (2019-йил 5-декабр). 2019-йил 5-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 17-январ.
- ↑ https://web.archive.org/web/20180719210635/https://www.liverpoolfc.com/news/first-team/307801-liverpool-confirm-alisson-deal
- ↑ „ҳттпс://нубиапаге.cом/топ-10-бест-гоалкеэперс-ин-тҳе-wорлд-2022/“.
- ↑ https://www.sportsunfold.com/top-10-best-football-goalkeeper-in-the-world-2022/
- ↑ https://web.archive.org/web/20210421035750/https://www.fourfourtwo.com/features/best-goalkeepers-world-top-ranked-jan-oblak-alisson-ter-stegen-courtois-de-gea-liverpool-real-madrid-man-utd
- 2-октябрда туғилганлар
- 1992-йилда туғилганлар
- Яшаётган инсонлар
- Алифбо бўйича футболчилар
- Бразилиялик эркак футболчилар
- СC Интернаcионал футболчилари
- АС Рома футболчилари
- Ливерпоол Ф.C. футболчилари
- Сериэ А футболчилари
- Англия Премер-лигаси футболчилари
- УЭФА Чемпионлар лигасида ғолиб бўлган футболчилар
- Бразилиялик муҳожир эркак футболчилар
- Италиядаги муҳожир эркак футболчилар
- Англиядаги муҳожир эркак футболчилар
- Бразилия миллий футбол терма жамоаси эркак футболчилари
- ФИФА Жаҳон чемпионати 2018 ўйинчилари
- ФИФА Жаҳон чемпионати 2022 ўйинчилари
- ФИФА Жаҳон чемпионати 2026 ўйинчилари
- Cопа Амéриcа Cентенарио ўйинчилари
- Cопа Амéриcа 2019 ўйинчилари
- Cопа Амéриcа 2021 ўйинчилари
- Cопа Амéриcа 2024 ўйинчилари
- Cопа Амéриcа Cентенариода ғолиб бўлган ўйинчилар
- Алифбо бўйича спортчилар
