Гуантанамо

Revision as of 00:23, 11 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekcha Vikipediyadan (UzWiki) 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Гуантанамо — Кубадаги шаҳар ва порт. Гуантанамо провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси – 200 мингдан зиёд киши (1990-йиллар ўрталари). Темир йўл ва автомобил йўллари тугуни. Озиқ-овқат, тўқимачилик, тамаки, поябзал, металлсозлик, қурилиш материаллари саноати корхоналари бор. Четга ситрус мевалар ва кофе чиқарилади. Шакарқанд саноатининг марказларидан бири; шоколад ва ликёр тайёрланади. Гуантанамодан 16 км масофада АҚШнинг ҳарбий-денгиз базаси (1903-йилда ижарага олган) бор. Шаҳарга 1524-йилда асос солинган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил