Jump to content

Ижмо

From Ziyosfera
Revision as of 01:27, 11 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekcha Vikipediyadan (UzWiki) 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Ижмо (араб. — якдиллик, якдиллик билан қабул қилинган қарор; ижмо ал-умма — диний жамоанинг ягона фик-ри) — Қуръон ва ҳадисларда аниқ кўрсатма берилмаган ҳуқуқий масалани ҳал қилишда фақиҳ ва мужтаҳидларнинг тўпланиб, ягона фикрга келган ҳолда ҳукм чиқариши (фатво бериши). Шариат дастурларига кейинчалик киритилган 3-манба. Шариатда шундай йўл билан чиқарилган ҳукм шаръий (қонуний) деб қабул қилинган. Ижмога шариат манбаи сифатида қараш араб халифалиги (VIII аср охири — 9 -а.)да келиб чиққан[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил