Jump to content

Испанлар

From Ziyosfera
Revision as of 01:42, 11 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekcha Vikipediyadan (UzWiki) 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Испанлар – халқ. Испаниянинг асосий аҳолиси (27,6 млн. киши). Умумий сони 29,0 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Европеоид ирқига мансуб. Испан тилида сўзлашади. Диндорлари, асосан, католик<лар. И.нинг қадимги аждодлари ибер қабилалари ҳисобланади. Галлиядан герман қабилалари – вест-готлар (414 йил), Гибралтар орқали араблар ва барбарлар (714 йил) бостириб кириб, И.нинг этник таркибига кучли таъсир кўрсатган. И. уларни маврларр. деб аташган. Реконкиста (VIII—XV аср охири) испан ерларини бирлаштириш билан ту-гаган, бу эса И.нинг миллий онгини шаклланишига имкон туғдирган. Пекин, XX асргача айрим вилоятлар ахолией ўзларини кастилияликлар, арагонлар, андалузлар ва б. деб атаб келишган. И. XIX аср охирида миллат бўлиб шак-лланган. И. Лотин Америкасидаги кўплаб ҳозирги халқларнинг шаклланишига катта таъсир кўрсатганлар. Хўжалигида қорамолчилик ривожланган. Қишлоқ хўжалигида ғалла экинлари етиштириш етакчи ўринни эгаллайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил