„Поwер ис Поwер“ – америкалик қўшиқчи СЗА, канадалик қўшиқчи Тҳе Wеэкнд ва америкалик реппер Травис Сcотт томонидан ижро этилган қўшиқ. У 2019-йил 18-апрелда Тахтлар ўйини сериали учун чиқарилган Фор тҳе Тҳроне қўшиқлар тўпламининг етакчи сингли сифатида чиқарилган[1].
Тарихи ва чиқарилиши
2019-йил апрел ойининг бошларида СЗА, Тҳе Wеэкнд ва Травис Сcотт томонидан ишланган, Тахтлар ўйини сериалидан илҳомланган треки бўлиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди[2]. Уларнинг Фор тҳе Тҳроне саундтрекидаги иштироки 8-апрел куни Cолумбиа Реcордс томонидан саундтрек ҳақида эълон қилиниши билан тасдиқланди[3]. 12-апрелда Марен Морриснинг „Кингдом оф Оне“ ва Тҳе Луминеэрснинг „Нигҳцҳаде“ номли промо-сингллари чиққанидан сўнг[2], СЗА 16-апрелда Инстаграм профилида қўшиқнинг муқова расми ва чиқарилиш санаси билан бўлишди[4].
Композицияси ва матни
Қўшиқнинг номи ҲБО телеканалининг Тахтлар ўйини телесериалидаги Cерсеи Ланнистер қаҳрамони томонидан айтилган иборадир, аммо қўшиқ матни асосан Жон Сноwнинг қаҳрамонига қаратилган[5]. Айни пайтда муаллифлар бу сўзларни сериал якунида юқорида тилга олинган қаҳрамоннинг ғалаба қозонишини олдиндан айтиб бериш деб талқин қилишган[6][7].
Мусиқий клип
Расмий видеоклип дастлаб 2019 йил 20-апрел куни эълон қилинди ва ўзи тегишли бўлган Тахтлар ўйинига ўхшаш ўрта асрлар муҳитига эга[8]. У Антҳонй Мандлер томонидан суратга олинган ва 2019 йил 5-майда чиқарилган[9].