Jump to content

Тинч океанидаги уруш

From Ziyosfera
Revision as of 10:58, 11 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekcha Vikipediyadan (UzWiki) 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)

Иккинчи жаҳон урушининг Тинч океанидаги ҳарбий ҳаракатлар театри ёки Тинч океани уруши (инглизча: Паcифиc Wар) (1941-1945) – Иккинчи Жаҳон уруши пайтида Узоқ Шарқ, Жануби-Шарқий Осиё ва Тинч океанида бўлиб ўтган жанговар ҳаракатлар.

Япон флотининг 1941-йил 7-декабрда АҚШнинг Мидуэйдаги флотига зарба бериши натижасида Тинч океанида ҳарбий ҳаракатлар бошланиб кетди. Урушнинг бошида Япония флоти муҳим страгегик базаларни босиб олади. Жанубий-ғарбий Осиё давлатлари Япония агрессияси томонидан азият чека бошлади. Тинч окани ҳудудларида ҳам Япоия флоти муваффақият қозона бошлади. Дастлаб Уэйк ороли босиб олинади. Бу Япон ҳарбий флотининг Тинч океани соҳилларидаги илк йирик ғалабаси бўлади. Энди Япон флоти Австралия томон жанубга силжиди. Австралия АҚСҲ учун Пеарл Ҳарбордан кейин Тинч океанидаги энг муҳим база эди. Шунинг учун АҚСҲ флоти Японларни Коралл денгизида тўхтатиб қолади. Шу тариқа Коралл денгизида жанг бошланади.

Иштирокчилар

Иттифоқнинг асосий иштирокчилари Хитой, Америка Қўшма Штатлари ва Британия империяси эди. Хитой 1937-йилдан бери Японияга қарши уруш олиб бормоқда. АҚШ ва унинг ҳудудлари, жумладан, Филиппин ҳамдўстлиги Япония томонидан ҳужумга учраганидан кейин урушга кирди. Британия империяси, шунингдек, Ҳиндистон, Бирма, Малайя, Фижи, Тонга мустамлакачи қўшинларидан ташқари Австралия, Янги Зеландия ва Канададан келган қўшинлардан иборат бўлган асосий жангчи эди. Нидерландиянинг сургундаги ҳукумати (Голландия Шарқий Ҳиндистоннинг эгаси сифатида) ҳам иштирок этди. Уларнинг барчаси Тинч океани уруши кенгашининг аъзолари эди[1]. 1944-йилдан бошлаб франсуз командо гуруҳи Cорпс Лéгер д'Интервентион ҳам Индочинадаги қаршилик операцияларида қатнашди. Осиёдаги баъзи фаол иттифоқчи партизанлар орасида Малайя халқларининг Японларга қарши армияси, Корея озодлик армияси, Озод Таиланд ҳаракати, Виệт Минҳ[2], Кҳмер Иссарак ва Ҳукбалаҳап бор эди[3].

Манбалар

  1. ↑ „WW2 Пеопле'с Wар – Тимелине“. ББC. 2011-йил 19-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-сентабр 2024-йил.
  2. ↑ „Wорлд Wар ИИ анд тҳе фоундинг оф тҳе Виэтнамесе стате“. Энcйcлопæдиа Британниcа. Қаралди: 28-сентабр 2024-йил.
  3. ↑ Пҳилип Ж. Жаффе (1943). „Амерасиа“. Амерасиа, инc. Волуме 7-жилд. {{cите магазине}}: |волуме= ҳас эхтра техт (ёрдам)