Jump to content

Зеро 7

From Ziyosfera
Revision as of 13:47, 11 August 2026 by Programmer (talk | contribs) (Oʻzbekcha Vikipediyadan (UzWiki) 100% asl holatida import qilindi.)
(diff) ← Older revision | Latest revision (diff) | Newer revision → (diff)
Зеро 7
Умумий маълумот
Келиб чиқиши Лондон
Мамлакат Англия байроғи Англия
Фаолият йиллари 1997 – ҳозирги кунгача
Жанр
Лейбл
Таркиб
  • Ҳенрй Биннс
  • Сам Ҳардакер
Вебсайт зеро7.cо.ук

Зеро 7 – Ҳенрй Биннс ва Сам Ҳардакердан иборат инглиз мусиқий дуэти. Уларнинг иккаласи ҳам студия муҳандислари сифатида иш бошлаган ва 1997-йилда „Зеро 7“ гуруҳини ташкил этган. Гуруҳнинг „Симпле Тҳингс“ номли дебют албоми 2001-йилда чиқди. Албомдан жой олган „Дестинй“ қўшиғи Буюк Британиянинг яккалик чартларида энг яхши 100 таликка кирди. Дуэт кейинчалик „Wҳен Ит Фаллс“, „Тҳе Гарден“ ва „Еаҳ Гҳост“ албомларини чиқарди.

Овоз муҳандислигини ўрганганиб олганидан сўнг, Биннс ва Ҳардакер мусиқа саноатидаги фаолиятини 1990-йилларда Лондондаги Миcкиэ Мостнинг РАК студиясида Пет Шоп Бойс, Ёунг Дисcиплес ва Роберт Плант каби Британия гуруҳлари учун овоз муҳандиси сифатида бошлаган. 1997-йилда улар Радиоҳеад томонидан куйланган „Cлимбинг Уп тҳе Wаллс“ қўшиғининг ремиксини яратдилар (биринчи марта „Зеро 7“ номи остида)[1][2]. Жуфтлик, шунингдек, Террй Cаллиэрнинг „Лове Тҳеме Фром Спартаcус“ қўшиғини ҳамда Ленни Кравиц, Снеакер Пимпс ва Ламбчопларнинг қўшиқларини ремикс қилган.

Тарихи

Зеро 7 номи Биннс ва Ҳардакер Гондураснинг Утила оролига қилган саёҳатидан кейин танланган бўлиб, у ердаги Cеро Сиэте номли барда гуруҳга шу номни қўйишмоқчи бўлишди. Буюк Британияга қайтганларидан сўнг, Радиоҳеад улардан „Cлимбинг Уп тҳе Wаллс“ қўшиғини ремикс қилишларини сўради. Биннс ва Ҳардакер ўзларининг ишини „Зеро 7 Мих“ деб аташди ва бу ном уларга ёқиб қолди[3].

Дискографияси

Албомлари

Мукофотлари

  • „Симпле Тҳингс“ треки учун 2001-йилги Меркурий мукофотига номзод бўлган[4].
  • 2007-йилда „Тҳе Гарден“ албоми учун „Энг яхши электрон/рақс албоми“ номинациясида Граммй мукофотига номзод бўлган[5].

Манбалар

  1. ↑ „ТҲЕ ИНТЕРВИЭW: Зеро 7“. Шорт анд Сwеэт НЙC. Қаралди: 2015-йил 22-феврал.
  2. ↑ „Ҳенрй Биннс | Cредиц“. АллМусиc. Қаралди: 2020-йил 12-апрел.
  3. ↑ „Зероинг ин он эcлеcтиc элеcтрониcа“. Тҳе Телеграпҳ – Cалcутта. 2013-йил 1-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 22-феврал.
  4. ↑ „Гориллаз режеcт Мерcурй номинатион“ (эн-ГБ) (2001-йил 24-июл). Қаралди: 2020-йил 26-апрел.
  5. ↑ „Зеро 7“ (эн). Натионал Аcадемй оф Реcординг Арц анд Сcиэнcес (2019-йил 19-ноябр). Қаралди: 2020-йил 26-апрел.

Ҳаволалар