Ал-Шамал спорт клуби (арабча: نادي الشمال الرياضي) — ҚатарнингМадинат аш-Шамал шаҳрида жойлашган кўп тармоқли спорт клуби. Ал-Шамал 1980-йилда ташкил этилган. Ал-Шамал футбол жамоаси мамлакат футбол лигалари тизимининг олий дивизиони ҳисобланган Қатар Юлдузлар лигасида иштирок этади.
Тарихий Ал-Зубара қал’аси услубида қурилган Ал-Шамал стадиони клубнинг уй майдони сифатида хизмат қилади ва ўзига хос дизайни билан машҳурдир. Уни қуришда фойдаланилган қизил ғиштлар Ҳиндистондан олиб келинган. Стадион 2011-йилда очилган[1][2].
Мадинат аш-Шамалда 84 000 м² ҳудудни эгаллаган ушбу стадион дастлаб 3500 томошабинга мўлжалланган бўлиб[3], кейинчалик 5000 ўринга қадар кенгайтирилган[2]. Шунингдек, клубнинг гандбол, волейбол ва баскетбол жамоалари фойдаланиши учун 500 томошабин сиғадиган ёпиқ спорт зали ҳам мавжуд. Бундан ташқари, мажмуада енгил атлетика майдони ва футбол машғулотлари олиб бориладиган майдон ҳам бор[3].
Эслатма: Байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоаларни ифодалайди. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.