Jump to content

Александр Анишенко

From Ziyosfera

Википедияда исми Александр ва фамилияси Анишенко бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Александр Анишенко
Шахсий маълумотлари
Тўлиқ исми Александр Петрович Анишченко
Давлат Озарбайжон байроғи Озарбайжон
Таваллуди 1975-йил 14-апрел (1975-04-14) (51 ёш)
Москва, РСФСР
Бўйи 178 cм (5 фт 10 ин)
Шериги Инга Родионова

Александр Петрович Анишченко (русча: Анищенко, Александр Петрович; 1975-йил 14-апрелда, Москвада туғилган) – жуфтликда конкида учиш мусобақаларида қатнашган озарбайжонлик фигурали учувчи. 1998-йилги Қишки Олимпиада ўйинлари иштирокчиси.

Таржимаи ҳол

Александр 1975-йил 14-апрелда Москва шаҳрида туғилган. У Владимир Захаров раҳбарлигида машқ қилган[1].

Уч марта жаҳон чемпионатларида иштирок этган. Инга Родионова билан жуфтликда 1997-йилда Лозаннадаги турнирда 21-ўринни, 1998-йилда Миннеаполисдаги турнирда 17-ўринни, 1999-йилда Ҳелсинкида эса 15-ўринни эгаллаган[2].

Александр уч марта Европа чемпионатларида қатнашган. Инга Родионова билан жуфтликда 1997-йилда Париждаги турнирда 13-ўринни, 1998-йилда Миландаги турнирда 9-ўринни, 1999-йилда Прагада эса 12-ўринни эгаллаган[2].

1998-йилда Наганода бўлиб ўтган Қишки Олимпиада ўйинларида Озарбайжон терма жамоаси таркибига киритилган. Жуфтлик мусобақасида Инга Родионова билан бирга 27,5 балл тўплаб, 18-ўринни эгаллаган. Улар олтин медал соҳиблари бўлган россиялик Оксана Казакова ва Артур Дмитриевдан 26 баллга орқада қолишган[3].

Манбалар

  1. ↑ „Инга Родионова, Александр Анищенко“. ф-скатер.ру. 2024-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 7-апрел.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Олймпедиа – Александр Анишченко“. www.олймпедиа.орг. 2022-йил 8-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 7-апрел.
  3. ↑ „Олймпедиа – Паирс, Михед“. www.олймпедиа.орг. 2022-йил 31-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-апрел.

Ҳаволалар