Ангела Меркел
| Ангела Меркел | |
|---|---|
|
| |
|
Мансаб даври 2005-йил 22-ноябр – 2021-йил 8-декабр | |
| Президент |
Ҳорст Кöҳлер Чристиан Wулфф Жоачим Гауcк Франк-Wалтер Стеинмеиэр |
| Ўтмишдоши | Герҳард Счрöдер |
| Вориси | Олаф Счолз |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1954-йил 17-июл Гамбург |
| Мукофотлари |
|
Ангела Меркел (Ангела Доротҳеа Каснер) (1954.17.7, Гамбург) — Германия собиқ давлат канслери. Физика фанлари доктори (1986). Леипзиг университетини тугатган бундан ташқари о'нлаб университетлар даражасига эга. Хусусуан, 2019-йил дунёнинг энг нуфузли университетларидан бўлган Гарвард Университети докторлик даражасига эга бо'лди ва Университетда нутқ со'злади. 1978-йилдан Германия Демократик Республикаси Фанлар Академиясининг физик кимё марказий институти илмий ходими, 1990-йил Германия Демократик Республикаси демократик ҳукуматининг матбуот котиби ўринбосари, бирлашган Германия федерал ҳукуматининг матбуот ва ахборот идораси референти, 1990-йилдан Христиан-демократик иттифоқ ва ГФР бундестаги аъзоси, 1991-йилдан Германия хотин-қизлар ва ёшлар ишлари бўйича, 1994-йилдан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ядро реакторлари хавфсизлиги масалалари бўйича федерал вазир, 1998-йилдан Христиан-демократик иттифоқ бош котиби, 2000-йил апрелдан раиси, 2002-йил сентябрдан ГФР бундестагида Христиан-демократик иттифоқ / Христиан социал иттифоқининг бирлашган фраксияси раиси. 2015-йилда эса "Тиме" журнали томонидан "Йил Одами[1]" деб э'тироф этиилган ва шунингдек кўп маротаба "Форбес" томонидан дунёнинг "Энг нуфузли аёллари ро'йхати[2]"да энг юқори о'ринларни эгаллаган. 2005-йил 22-ноябрдан ГФР федерал канслери[3]. 2021-йилда Ангела Меркел исте'ога чиқди ва унинг нафақа пули 15 000 евро бўлиши айтилди[4].
Манбалар
- ↑ „"Йил Одами" 2015“. 2021-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-сентябр.
- ↑ „Тҳе мост поwерфул wомен“.
- ↑ „Биограпҳй“. Бундесканзлерин.де. Герман Федерал Пресс анд Информатион Оффиcе. 2015-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-январ 2015-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-12-21 санасида архивланган) (ингл.)
- ↑ „Меркель истеъфога чиққандан кейин қанча пенсия олиши маълум бўлди“. Бугун.уз. 2021-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-август.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Давлат етакчиси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- 17-июлда туғилганлар
- 1954-йилда туғилганлар
- Гамбургда туғилганлар
- Италия Республикаси олдидаги хизматлари учун катта хочли ордени соҳиблари
- Австрия олдидаги хизматлари учун ордени соҳиблари
- Стара планина ордени соҳиблари
- Қирол Абдулазиз ордени соҳиблари
- Зайд ордени соҳиблари
- Уч юлдуз ордени соҳиблари
- Буюк Витаутас ордени катта хочи соҳиблари
- Олмония Канслерлари
- Президентлар
- Яшаётган инсонлар
- Алифбо бўйича сиёсатчилар
- Шахсиятлар ҳақидаги чала мақолалар
- Давлат етакчилари ҳақидаги чала мақолалар

