Ангиома
Appearance
Ангиома (ангио… ва юн. ота – ўсма) – қон ёки лимфа томирларида пайдо бўладиган хавфсиз ўсма. Одатда, боланинг она қорнидаги даврида томирларнинг нотўғри ўсишидан вужудга келади. Кўпинча терида (юз ёки бадандаги нор), баъзан жигар, мия ва бошқа аъзо ҳамда тўқималарда учрайди. Капилляр, говаксимон ва шохсимон Ангиома бўлади. Электрокоагуляция, рентген ва радиоактив нурлар ҳамда жарроҳлик усули билан йўқотилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |