„Анотҳер Оне оф Ме“ – америкалик реппер Диддй, канадалик қўшиқчи Тҳе Wеэкнд, марокашлик-америкалик реппер Френч Монтана ва британиялик-америкалик реппер 21 Саваге томонидан ижро этилган қўшиқ. 2023-йил 15-сентабр куни Лове Реcордс ва Мотоwн лейбллари орқали Диддйнинг бешинчи студиявий албоми – Тҳе Лове Албум: Офф тҳе Гриднинг ягона сингли сифатида албом билан бирга чиқарилган.
Диддй, Тҳе Wеэкнд ва 21 Саваге бундан аввал 2023-йилда Метро Бооминнинг „Cреэпинъ“ қўшиғи ремиксида ҳамкорлик қилишган. Тҳе Wеэкнднинг гастрол сафарлари вақтида бу қўшиқ сўнгги ҳамкорликдаги треки деб айтилган. Бироқ, кейинчалик у 2024-йилда Футуре ва Метро Бооминнинг Wе Донът Труст Ёу номли ҳамкорликдаги албомидан ўрин олган „Ёунг Метро“ қўшиғида яна иштирок этди.
Тарихи ва композицияси
Тҳе Wеэкнд ушбу трекнинг демо версиясини биринчи марта ўзининг Мементо Мори номли радио дастурида тақдим этган бўлиб, бу версия 2013-йилги илк студиявий албоми – Кисс Ланднинг овоз ёзиш ишлари давомида ёзиб олинганини айтган[1]. 2023-йил 9-август куни Полшанинг Варшава шаҳрида бўлиб ўтган Афтер Ҳоурс тил Даwн гастрол консерти вақтида Тҳе Wеэкнд ушбу қўшиқни илк бор намойиш этиб, уни „бутун фаолияти давомидаги сўнгги ҳамкорликдаги чиқиши“ деб эълон қилган[2]. Бироқ бу гаплар ёлғон бўлиб чиқди, чунки у 2024-йилда Футуре ва Метро Бооминнинг биринчи ҳамкорлик албоми Wе Донът Труст Ёудаги „Ёунг Метро“ қўшиғида ва Wе Стилл Донът Труст Ёу номли иккинчи ҳамкорлик албомидаги учта қўшиқда яна иштирок этди.
Қўшиқда тўрт қўшиқчи алоҳида ўзларига тегишли қисмларни ижро этишади; Упрохх журналисти Алех Гонзалез эса Тҳе Wеэкнд куйлаган қисм сўзларини „кучли ва руҳлантирувчи хайрлашув“ деб атади. Абел қуйидагича куйлайди: „Менга ўхшаши энди қайта пайдо бўлмайди“[3]. Қўшиқда инглиз барабанчиси Пҳил Cоллинснинг 1981-йилда чиқарган „Ин тҳе Аир Тонигҳт“ номли қўшиғидан олинган барабан семпли ишлатилган[4].
Мусиқий клип
„Анотҳер Оне оф Ме“ қўшиғи учун Жамес Ларесе томонидан суратга олинган расмий видеоклип 2023-йил 15-сентабрда қўшиқ ва албом билан биргаликда чиқарилди[5]. Тҳе Wеэкнд, Френч Монтана ва 21 Саваге сcи-фи услубдаги — ҳавода муаллақ юрган шиша парчалари ва антиутопик кўринишга эга геометрик ҳайкаллар билан тўлдирилган манзарада пайдо бўлади. Диддй кадрга кириб келганида фон ҳам, мусиқа ҳам сокинлашади[6].