Аортит
Appearance
Аортит – аорта деворининг яллиғланиши. Аортит инфексион ва аллергик бўлади. Касаллик ўткир ва сурункали кечади. Микроблар қон, лимфа орқали ва қўшни аъзолардан ўтиши мумкин. Бунда кўпинча деворнинг ўрта қавати шикастланади; аксарият захм натижасида келиб чиқади. Касалликда тўш суягининг орқаси оғрийди ва аорта бир қадар кенгаяди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |