Jump to content

Бали

From Ziyosfera
Бали
География
Майдони км2
Денгиз сатҳидан баландлиги м.
Ма'мурият
Демография
Қо'шимча ма'лумот

Бали — Малайя архипелагидаги орол. Индонезияга қарашли Кичик Зонд о.лари тўдасида. Майдони 5,6 минг км². Аҳолиси 2 млн. кишидан ортиқ. Йирик шаҳри — Денпасар. Оролнинг ер юзаси тоғли, шарқий қисмида Агунг вулкани (баландлиги 3142 м) бор. Иқлими тропик, муссон иқлими. Ёзи серёғин (йилига 1500 мм ва ундан ортиқ). Тропик ўрмонлар билан қопланган. Плантацияларда шоли, кофе, какао етиштирилади. Б. Индонезия маданияти ва санъатининг қад. маркази. Б.да меъморий ёдгорлик кўп, жумладан "Қироллар мозори" (XI аср) — қояга ўйиб ишланган фасадлар, "Фил ғори" (XIII аср) ва бошқа Оролга кўплаб туристлар келиб туради.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил