Jump to content

Чаноҳ

From Ziyosfera

Чаноҳ, жаноҳ (араб. — қанот) — Темурийлар даврида қўшин қанотини англатган истилоҳ. Соғ Ч. ва сўл Ч. қўшиннинг ўнг ва чап қанотларини англатган. Қўшиннинг ўнг ва чап қанотларини қўриқлаб турувчи махсус ҳарбий бўлинма ҳам Ч. деб аталган.