Jump to content

Чарлиэ Билодеау

From Ziyosfera
Чарлиэ Билодеау

Сéгуин ва Билодеау
Шахсий маълумотлари
Давлат Канада байроғи Канада
Таваллуди 1993-йил 6-август (1993-08-06) (33 ёш)
Римоуски, Қуэбеc, Канада
Бўйи 1.80 м (5 фт 11 ин)
Олдинги шериклари Любов Илюшечкина Жулианне Сéгуин, Крйстел Десжардинс
Мураббийи Ричард Гаутҳиэр
Учишни бошлаган 1996
Якунлаган 2020
Шахсий рекордлари
Қисқа дастур 68.62
Эркин дастур 125.51

Чарлиэ Билодеау (талаффузи: Чарли Билодо; 1993-йил 6-августда туғилган) — Канада вакили сифатида муз устида рақс мусобақаларида қатнашган собиқ муз раққоси.

Собиқ шериги Жулианне Сéгуин билан бирга 2016 Скате Америcа турнирининг чемпиони, 2015-йилги Ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори, 2014-йилги Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при финали чемпиони ва уч карра Канада миллий чемпионатининг медал совриндори. Жуфтлик Канада вакили сифатида 2018-йилги Қишки Олимпиада иштирок этиб, ўйинларида 9-ўринни эгаллаган.

Чарлиэ яна бир собиқ шериги Любов Илюшечкина билан бирга 2019 Чинесе Cуп турнирида, 2019 CСФинландиа Тропҳй турнирида ҳамда 2020-йилда Канада миллий чемпионатида иштирок этиб бронза медали соҳиби бўлган.

Шахсий ҳаёти

Чарлиэ Билодеау 1993-йил 6-августда Канаданинг Квебек штатидаги Римоуски шаҳрида туғилган.

Фаолияти

Билодеау 1996-йилда конкида учишни ўргана бошлаган. У 2012-йил ноябр ойида Сегин билан жуфтлик ҳосил қилган[1].

2013—2014-йилги мавсум

Сéгуин / Билодеау жуфтлиги халқаро миқёсдаги мусобақада 2013-йилнинг кузида дебют қилган. 2013—2014-йилги Халқаро конкида учиш иттифоқи (ИСУ) томинидан ўтказилган Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при сериясида қатнашиб, Чехияда бўлиб ўтган мусобақада тўртинчи, Беларусияда да эса бешинчи ўринни эгаллаган. Жуфтлик 2014-йилги Канада чемпионатида ўсмирлар тоифасида қатнашиб, кумуш медални қўлга киритган ва 2014-йилги Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Канада вакили сифатида иштирок этган[2].

2014—2015-йилги мавсум

2014-йилги Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при серияси давомида Сегуин / Билодеау жуфтлиги Чехия Республикасининг Острава шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада россиялик Лина Фёдорова / Максим Мирошкин жуфтлигини ортда қолдирган ҳолда, олтин медални қўлга киритган. Германиянинг Дрезден шаҳрида бўлиб ўтган Гран-прида ҳам яна бир олтин медални қўлга киритган жуфтликка Гран-при финалида иштирок этиш учун йўлланма берилган. 2014-йил декабр ойида Барселонада бўлиб ўтган сўнгги Гран-при мусобасида жуфтлик Федорова / Мирошкин жуфтлигидан 9,79 балл фарқ билан олтин медални қўлга киритган[3].

Дастурлари

Сегин билан

Мавсум Қисқа рақс Эркин рақс
2017—2018

  • Эверйбодй Wанц то Руле тҳе Wорлд

    Лорде
  • Wҳереъс Мй Лове

    СЙМЛ
2016—2017

  • Монде Инверсé

    Рапҳаëл Беау, Гуй Дубуc, Марc Лессард

2015—2016

2014—2015

  • Тҳе Гранд Будапест Ҳотел

Натижалари

ГП: Гран-при ; CС: Чалленгер серияси ; ЖГП: Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при

Сегин билан

Халқаро
Мусобақа 13—14 14—15 15—16 16—17 17—18 18—19
Олимпиада 9
Жаҳон чемпионати 8 WД 11 22
Тўрт қитъа WД
ГП финали 4 5
ГП Финландия WД
ГП Франсия 3 WД
ГП НҲК 4
ГП Ростелеcом 5 5
ГП Скате Америcа 3 1
CС Аутумн Cлассиc 1 3
CС Небелҳорн 5
Халқаро: Ўсмирлар
Жаҳон чемпионати WД 2
ЖГП финали 1
ЖГП Беларусия 4
ЖГП Чехия 4 1
ЖГП Германия 1
Миллий
Канада чемпионати 2-Ж 3 2 WД 2
Ж = Ўсмирлар даражаси; WД = мусобақани тарк этган

Манбалар

  1. ↑ Голинскй, Реут. „Жулианне Сéгуин анд Чарлиэ Билодеау: "Лет'с ҳаве фун! Лет'с бе cразй!"“. Абсолуте Скатинг (2016-йил 8-декабр).
  2. ↑ „Сéгуин & Билодеау wитҳдраw фром тҳе 2017 Cанадиан Тире Натионал Скатинг Чампионшипс“. Скате Cанада (2017-йил 18-январ). 2017-йил 31-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-декабр.
  3. ↑ Ёшида, Ҳиро. „Жулианне Сéгуин & Чарлиэ Билодеау Баcк он Траcк“. Эуропе он Иcе (2017-йил 26-март).