Харлем
Appearance
(Redirected from Garlem)
Харлем, Гарлем — Нидерландиянинг ғарбий қисмидаги шаҳар. Шимолий Голландия провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 148,7 минг киши (2001). Спарна каналидаги бандаргоҳ. Гулчилик раёни маркази. Экспорт учун гуллар, асосан, лола экилади. Транспорт машинасозлиги, синтетик каучук ишлаб чиқариш, парфюмерия, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Музейлар, боғлар бор. XIV—XVIII асрларга оид меъморий ёдгорликлари сақланган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |