Jump to content

Жосепҳ Ҳенрй

From Ziyosfera
Жосепҳ Ҳенрй

ГЕНРИ (Ҳенрй) Жозеф (инглизча: Жосепҳ Ҳенрй; 1797.17.12, Олбани — 1878.13.5, Вашингтон) — америкалик физик. АҚСҲ Миллий ФА аъзоси ва президенти (1868 йилдан). Электромагнетизм тараққиётига катта ҳисса қўшган. 1828 йилда биринчи марта катта қувватли электромагнитлар ва электр двигателлар яратган, ўзиндуксия ҳодисасини кашф этган (1832, М. Фарадейдан мустақил ҳолда), конденсатор разрядининг тебранма табиатини аниқлаган (1842). Индуктивлик бирлиги — генри унинг номига қўйилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил