Гералд Эделман
Appearance
Эделман Жералд Морис (1929-йил, 7-январ, Ню-Ёрк) - АҚСҲ биокимёгари. Америка фан ва санъат академияси ҳамда Ню-Ёрк академияси аъзоси. Урсинус коллежини тугатган (1950), тиббиёт фанлари доктори (1954). 1957-йилдан Рокфеллер тиббиёт тадқиқотлар институтида профессор (1966). Асосий илмий ишлари оқсиллар (антителолар)нинг бирламчи ва учламчи структураларини ўрганишга оид. Ҳужайралар ва антителоларни фраксияларга ажратиш, оқсилларни флуорессент спектроскопия қилиш усулларини ишлаб чиққан. Ушбу усуллар ёрдамида иммуноглобулинларнинг молекулалари тўртта полинуклеотид занжирдан иборат эканлигини аниқлаган. Нобел мукофоти лауреати (1972; Р. Р. Портер билан ҳамкорликда)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |