Jump to content

Жетимтов

From Ziyosfera

Жетимтов (Етимтог) — Ички Тяншандаги тоғ тизмаси, Терскай Олатовининг жанубида. Узунлиги 120 км, баландлиги 4931 м гача. Жанубий этаклари бўйлаб Норин дарёси оқади. Ён бағирларида ўтлоқ-чўл ва чўл ўсимликлари ўсади, қояли чўққиларида доимий қор, шарқий қисмида музликлар бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил