Киртҳар
Appearance
Киртҳар — Покистондаги тоғ тизмаси, Эрон тоғлигининг жануби-шарқий чеккасида. Ўз. 300 км гача, энг баланд жойи 2171 м. Ўткир қиррали қояларни юзага келтирган оҳактош ва қумтошлардан тузилган. Муссонлар таъсиридаги ғарбий ва Шимоли-шарқий ён бағирлари сийрак дарахт-бута ўсимликлари билан қопланган, қолган қисмининг ландшафти тоғ чўли ва чала чўлдан иборат. Тоғ олди воҳаларида суғориб деҳқончилик қилинади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |