Jump to content

Кодон

From Ziyosfera

Кодон — генетик коднинг муайян (дискрет) бирлиги. К. информацион рибонуклеин кислотанинг бир қисми бўлиб, триплет ҳарактерига эга, яъни кетма-кет жойлашган учта нуклеотидлар тўпламидан иборат. К. битта аминокислота қолдиғини, оқсил синтезининг бошланиши (инсиация К.и) ёки тамом бўлиши (терминация К.и)ни ифодаловчи белги ҳисобланади. 64 та К.дан 61 таси аминокислоталарни, оқсил биосинтезининг бошланиши ва туғалланишини ифодалайди. Битта аминокислотага биттадан (фенилаланин) олтитагача (лейсин) К. тўғри келади. Ёнма-ён турган К.лар бир-бирини қопламайди, яъни биринчи К.нинг охирги нуклеотиди ундан кейинги К.нинг бошланғич нуклеотиди бўлолмайди. К.лар универсал ҳарактерга эга, яъни барча тирик организмлар учун умумий бўлади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил