Jump to content

Ларго

From Ziyosfera

Ларго (итал. Ларго — кенг) — мусиқада энг секин ижро суръатининг белгиси. Асосан, улуғвор, тантанавор ҳамда мотамсаро асарларда, кенг, вазмин ва равон куй ривожига нисбатан ишлатилади. Дастлаб (XVII асрда) фақат сарабанда рақси услубида ижро этилган асарларда кўлланилган. XVIII асрдан (айниқса, Бетховен ижодидан бошлаб) ўта салобатли талқинга эга бўлди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил