Jump to content

Лепидодендрон

From Ziyosfera

Лепидодендрон (юн. лепис - тангача, қипиқ ва дендрон — дарахт) — лепидодендрондошлар оиласига мансуб, уруғи қуриб кетган плаунсимонлар туркуми. Бўйи 20—30 м, танасининг пастки қисми диаметри 2 м га яқин, юқори қисми дихотомик шохланган, танаси қипиқсимон пўстлоқ билан қопланган. Л.нинг пўстлоғи ҳозирги ўсимликлар сингари кўчиб тушмасдан қалинлашиб боради. Л. тошкўмир ва перм даврида тропик минтақада кенг тарқалган. Л. қолдиклари тошкўмир қатламларининг муҳим таркибий қисмини ташкил қилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил