Марожил
| Марожил مرجل | |
|---|---|
| Аббосий халифанинг умму валади | |
| Даври | 786 – 786-йил 14/15-сентябр |
| Туғилиши | Бадғис, Аббосийлар халифалиги |
| Вафоти |
тах. 786 Бағдод, Аббосийлар халифалиги |
| Дафн этилган жой |
Бағдод |
| Турмуш ўртоғи | Ҳорун ар-Рашид |
| Фарзандлари | Маъмун |
Марожил (арабча: مراجل; ваф. 786-йил) халифа Ҳорун ар-Рашиднинг умму валади ва халифа Маъмуннинг онаси.
Биографияси
Марожил Аббосий шаҳзодаси Ҳоруннинг (бўлажак халифа Ҳорун ар-Рашид) форс қул канизи эди. Бир ривоятга кўра, у аббосийлар хонадонига ҳарбий асир сифатида келтирилган. Марожил шаҳзода Ҳорунга канизакликка берилгунга қадар Аббосийлар хонадонида тарбияланган. Марожил Ҳорундан икки ёш кичик эди.
Маражилнинг ягона фарзанди Абдуллоҳ (бўлажак Маъмун) Бағдодда милодий 786-йил 13-сентябрдан 14-сентябрга ўтар кечаси туғилган. Кейинчалик „уч халифа кечаси“ номи билан машҳур бўлган ўша кечада Маъмуннинг амакиси Ҳадий вафот этиб, ўрнига отаси Ҳорун ар-Рашид Аббосийлар халифалиги ҳукмдори этиб тайинланган[1]. Ҳорун 786-йил йигирма ёшида халифа бўлган. Ўша вақтда Ҳорун баланд бўйли, кўриниши чиройли, нозик, аммо кучли, жингалак сочли ва териси зайтун рангли эди[2]. Ҳорун халифа бўлиши билан Бағдоддаги Катта масжидда жума намозини ўқиди. Сўнгра амир ал-мўминин ҳузурига келганидан хурсанд бўлганларини эълон қилиб, байъат қилиш учун саф тортган амалдорлар ва оддий халқ олдида чиқиш қилди[3]. Ҳорун ўз ҳукмронлигини қобилиятли вазирларни тайинлашдан бошлаган. Вазирлар ҳукумат ишини шу қадар яхши олиб борганки, натижада халқнинг аҳволи сезиларли даражада яхшиланган[4]. Марожил Ҳоруннинг тахтга ўтиришига гувоҳ бўлиб, халифадан Умму Абдуллоҳ унвонини олди. Бироқ, 786-йил сентябрда Ҳорун тахтга ўтирган кечада Абдуллоҳ туғилганидан кейин Марожилнинг аҳволи ёмонлаша бошлади.
Фарзанди туғилганидан кўп ўтмай Марожил вафот этди. Абдуллоҳ Ҳорун ар-Рашиднинг рафиқаси, халифа Мансурнинг (ҳ. 754–775 набираси Зубайда қўлида тарбияланди[5]. Марожилнинг Хуросон билан алоқаси борлиги Маъмуннинг келажакдаги фаолиятига катта ҳисса қўшди.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Рекая, М. „ал-Маʾмūн“ (эн). Энcйcлопаэдиа оф Ислам, Сеcонд Эдитион (2012-йил 24-апрел). Қаралди: 2019-йил 20-сентябр.
- ↑ Бобриcк 2012, с. 37.
- ↑ Бобриcк 2012, с. 36.
- ↑ Неw Арабиан нигҳц' энтертаинменц, Волуме 3
- ↑ Рекая 1991, с. 331; Абботт 1946, с. 141.
Адабиётлар
- Рекая, М. (1991). "ал-Маʾмūн". ин Босwортҳ, C. Э.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме ВИ: Маҳк–Мид (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. 331–339 б. ИСБН 978-90-04-08112-3. http://referenceworks.brillonline.com/entries/encyclopaedia-of-islam-2/al-mamun-SIM_4889.
- Тҳе Ҳисторй оф ал-Ṭабарī, Волуме ХХХ: Тҳе ʿАббāсид Cалипҳате ин Эқуилибриум: Тҳе Cалипҳатес оф Мūсā ал-Ҳāдī анд Ҳāрūн ал-Рашīд, А.Д. 785–809/А.Ҳ. 169–192, СУНЙ Сериэс ин Неар Эастерн Студиэс.. Албанй, Неw Ёрк: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 1989. ИСБН 978-0-88706-564-4.
- Абботт, Набиа. Тwо Қуээнс оф Багҳдад: Мотҳер анд Wифе оф Ҳāрūн Ал Рашīд. Университй оф Чиcаго Пресс, 1946. ИСБН 978-0-86356-031-6.
- Бобриcк, Бенсон. Тҳе Cалипҳ'с Сплендор: Ислам анд тҳе Wест ин тҳе Голден Аге оф Багҳдад. Симон & Счустер, 2012. ИСБН 978-1416567622.
- Қироллик билгиқутисида номаълум параметрлар қўлланган саҳифалар
- 8-асрда туғилганлар
- 786-йилда вафот этганлар
- Аббосий халифаларнинг канизаклари
- Ҳорун ар-Рашид
- Аббосийлар халифалигидан бўлган 8-аср аёллари
- Аббосийлар халифалигидан бўлган 8-аср кишилари
- 8-аср қуллари
- Ўрта асрлар Ислом олами қуллари
- Аббосий халифаларнинг оналари