Jump to content

Мунжон

From Ziyosfera

Мунжон, Минжон — Бадахшон тарихий вилоятидаги рустоқ. Ҳиндукуш тоғларида, Бадахшоннинг Кофиристон билан чегара ҳудудида жойлашган. М. рустоги Ибн ал-Фақиҳ асарида 826—827 йилларда тоҳирийлардан Абдуллоҳ ибн Тоҳирга хирож тўлаган Тоҳаристон вилоятлари қаторида алмизжон ёхуд алМуттажон шаклида қайд этилган.

"М." атамаси Бадахшондаги энг қад. номлардан ҳисобланади. Милоддан аввалги 1минг йиллик ўрталарида қад. ҳинд адиби Панини Мунжаён мамлакати ва "Мунжи" қабила бирлашмасини қайд этиб ўтган. VII асрнинг 1-ярмида Сюан-Сзан бу мулкни Мунки-ен шаклида келтирган. Унинг маълумотига кўра, М. Ху мулки (яъни Қундуз)дан шарқса жойлашган.

М. рустоғи ўзининг қад. номини ҳозиргача сақлаб қолган бўлиб, у Кишм ва Жирм ўртасида жойлашиб, маъмурий жиҳатдан Зейбоққа қарайди. М.нинг иқлими совуқ, аҳолиси оқ юзли, асосан, тўқимачилик билан шуғулланади. XIX асрда М. аҳолиси Кофиристондан Бадах-шонга мунтазам суратда босқинчилик қилиб турган "кофирлар" билан уруш олиб борганлар. М. чегарасида работ қурилган бўлиб, у М. водийсини душманлар ҳужумидан муҳофаза қилиб турган.

Жавли Турсунов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил