Софи лақабли Сcотиш фолд зотига мансуб мушук
Мушуклар (Фелис) — мушуксимонлар оиласига мансуб йиртқич сут эмизувчилар уруғи. Бўйи думғаза қисмида яғринига нисбатан баланд. Тирноқлари тўлиқ тортилади. Евросиё, Африка, Шимолий ва Жанубий Америкада тарқалган; 30 тури, жумладан, Ўзбекистонда 6 тури: силовсин, қорақулоқ, тўқай мушуги, манул, қум мушуги, ёввойи мушук бор. Куйикиш даврида эркаклари баланд овоз билан миёвлайди ва бир-бири билан уришади. Йилига 2 марта 1 тадан 7 тагача болалайди. Янги туғилган боласининг кўзи юмуқ бўлади. Мушукнинг кўпчилик турлари майда сут эмизувчилар (кемирувчилар) ва қушлар билан, Суматра мушуги ўсимликлар меваси, балиқчи мушук, асосан, балиқ билан озиқланади. Айрим турларининг (масалан, силовсин) мўйнаси қимматбаҳо. Ливия мушуги кенжа тури барча хонаки мушукнинг наел боши ҳисобланади. Хонаки мушук кемирувчиларни қириб, фойда келтирса, қушларни еб зарар келтиради. 7 тури ва 4 та кенжа тури Халқаро Қизил китобга, Ўзбекистонда учрайдиган барча турлари ҳам Қизил китобга киритилган[1].
Яна қаранг
Манбалар
Ҳаволалар