Паcо Генто
|
| |||
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Франcисcо Генто Лóпез | ||
| Таваллуд санаси | 21-октябр 1933-йил | ||
| Таваллуд жойи | Кантабрия, Испания | ||
| Вафот санаси |
18-феврал 2022-йил (88 ёшда) | ||
| Вафот жойи | Мадрид, Испания | ||
| Бўйи | 171 см | ||
| Амплуаси | ярим ҳимоячи | ||
| Лақаби | Пако (Паcо) | ||
| Клуб маълумоти | |||
Жорий клуб | Фаолиятини тугатган | ||
| Профессионал фаолияти* | |||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) |
| 1952-1953 1953-1971 |
Расинг Сантандер Реал Мадрид |
(10 (2) 428 (126)) | |
| Миллий терма жамоа | |||
| 1955-1969 | Испания | (43 (5)) | |
| Бошқарган клублари | |||
| 1970 1974 1977-1978 1980-1981 1997 |
Кастиля Кастелён Паленсия Гранада Кантабрия т.ж. | ||
| *Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат) | |||
Франcисcо „Паcо“ Генто Лóпез (талаффузи: Франсиска „Пако“ Хенто Лопес, 21-октабр 1933-йил — 18-январ 2022-йил) — испаниялик таниқли футболчи, Реал Мадрид жамоасида тўп сурган. Футбол тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячилардан бири ҳисобланади. Европа чемпионлари кубоги ғолиблиги бўйича рекордчи — 6 карра (1956—1960; 1966).
Биографияси

Франcисcо Генто Сантандердан жанубда жойлашган Гуарнисода таваллуд топган. Ёшлигида отаси билан чорвачилик билан шуғулланган, „Атлетико Авиасён“ (ҳозирги „Атлетико Мадрид“) жамоасига мухлислик қилган. „Расинг“ ёшлар академиясига қабул қилинмагунича, бир қанча ҳаваскор жамоаларда тўп сурган. 1952/53 мавсумда „Расинг“нинг асосий таркибида ўйнади ва ўша вақтда мадриднинг „Реал“ жамоаси билан шартнома имзолади.
Пако Генто Реалнинг яна бир афсонаси Алфредо Ди Стéфанодан икки ўйин олдинроқ дебютини ўтказди, лекин „қаймоқранглилар“ сафида кўпроқ мавсум тўп сурди. Генто бир жамоа сафида ва умуман 6 марта Европа чемпионлари кубоги совринига эга бўлган ягона футболчи ҳисобланади. Жаҳон футболида энг муҳим бўлган клублар ўртасидаги қитъа мусобақаларида бундай кўрсаткични фақатгина аргентиналик Франcисcо Са 1970-йилларда олти марта Либертадорес кубоги қўлга киритган. Аммо Франcисcо совринни иккита жамоада ютган: „Индепендиэнте“ (4), „Бока Хуниорс“ (2).
Пако Генто шарафига Сантиаго Бернабеу майдонида икки марта ўртоқлик учрашуви ўтказилган. 1975-йилда „Реал“ ўз майдонида „Ривер Плейт“ билан 1972-йилда эса португалиянинг „Белененсиш“ жамоаси билан ўйнаган. Генто футболчилик фаолиятини тугатгандан сўнг, „Реал“нинг иккинчи жамоаси „Кастиля“да мураббийлик қилди. Кейинчалик эса бошқа жамоаларни ҳам бошқарди. 2007-йилда унинг шарафига яна бир ўртоқлик учрашуви ўтказилди.
Вафоти
Генто 2022-йилнинг 18-январида 88 ёшида вафот этди[1].
Эришган натижалари
- Испания чемпиони (12): 1954, 1955, 1957, 1958, 1961, 1962, 1963, 1964, 1965, 1967, 1968, 1969
- Испания кубоги (2): 1962, 1970
- Европа чемпионлари кубоги (6): 1956, 1957, 1958, 1959, 1960, 1966
- Қит'алараро кубок (1): 1960
- Лотин кубоги соҳиби (2): 1955, 1957
Манбалар
Ҳаволалар
| Викиомборда „Паcо Генто“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Паcо Генто – ФИФА мусобақаларидаги натижалари (архивланган)
- Паcо Генто БДФутбол сайтида
- Паcо Генто Натионал-Фоотбалл-Теамс.cом сайтида
- Франcисcо Генто ат Реал Мадрид (инглизча ва испанча)
- Биограпҳй ат Реал Мадрид Фанс (испанча)
- Натионал теам дата (испанча)
- Интернатионал Аппеаранcес анд Гоалс ат РСССФ
- Гоалс ин Эуропеан Cупс ат РСССФ
- 21-октябрда туғилганлар
- 1933-йилда туғилганлар
- 2022-йилда вафот этганлар
- 18-февралда вафот этганлар
- ФИФА плаер ИД Викимаълумотларда мавжуд бўлмаган саҳифалар
- ИД билан БДФутбол андозаси Викимаълумотларда мавжуд бўлмаган саҳифалар
- НФТ темплате wитҳ ИД Викимаълумотларда мавжуд бўлмаган саҳифалар
- Испаниялик эркак футболчилар
- Футболдаги эркак ҳужумчилар
- Раё Cантабриа футболчилари
- Раcинг де Сантандер футболчилари
- Реал Мадрид CФ футболчилари
- СД Униóн Cлуб футболчилари
- Ла Лига ўйинчилари
- Испания миллий футбол терма жамоаси эркак футболчилари
- 1962-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати ўйинчилари
- 1966-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати ўйинчилари
- Испаниялик футбол мураббийлари
- Реал Мадрид Cастилла мураббийлари
- УЭФА Чемпионлар лигасида ғолиб бўлган футболчилар
- Алифбо бўйича футболчилар
- Алифбо бўйича спортчилар
