Jump to content

Пилос

From Ziyosfera

Пилос (Пйлос) — Мессения сохили (Пелопоннес)даги қадимги юнон шаҳри (милоддан аввалги XVI—XIII асрлар); ҳозирги Пилос шаҳридан 17 км шимолидаги Ано-Энглианос тепалигида жойлашган шаҳар харобаси. Милоддан аввалги 3-минг йиллик охири — 2-минг йилликда бу ерда манзилгоҳ бўлган. Милоддан аввалги 16— XIII асрларда П. маҳаллий ахей ҳукмдорлари қароргоҳи. П.дан деворий расмлар солинган сарой, подшоҳ мақбаралари қолдиқлари, қад. битиклар туширилган 600 дан ортиқ сопол жадвалчалар, некропол ва бошқа топилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил