Jump to content

Питти

From Ziyosfera

Питти (Питти) — Флоренсиядаги ба-диий музей. П. палацсосига жойлашган [бинонинг ўрта қисми меъмори Ф. Бру-неллески (?), 1440-йилдан; XVII—XVIII асрларда кенгайтирилган; ҳовли меъмори Б.Амманти, 1558—70-йиллар; плафонлари Петро да Кортона томонидан бажарилган, 1640—47], бино манъерис-тик боғга туташган. 1828-йилдан омма учун очйлган. 1911-йилдан давлат тасар-руфида. П. тўплами асосини Медичилар хонадонига тегишли асарлар ташкил этади. Суратлар галереяси бино хоналарининг катта қисмини эгаллаган. Тўпламда, асосан, XV—XVII асрлар италян (Рафаэл, Тициан ва бошқалар), қисман XVII аср фламанд (П.Рубенс, А. ван Дейк ва бошқалар) рассомлик мактаби вакилларининг асарлари жамланган. П.да, шунингдек, замонавий санъат галереяси ва Кумуш буюмлар музейи мавжуд.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил