Jump to content

Порцмут

From Ziyosfera

Порцмут - Буюк Британиянинг жан. қисмидаги шаҳар, Хемпшир графлигида. Аҳолиси 182,2 минг киши (1990-йиллар охири). Ламанш бўғозидаги порт. Кемасозлик ва кема таъмирлаш, радиоэлектроника, тикувчилик саноати корхоналари бор. Кўприк орқали Госпорт шаҳри билан боғланган. Ҳарбий денгиз базаси. Шаҳарга XII асрда асос солинган. 12— XVIII асрларга оид меъморий ёдгорликлари сақланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил