Jump to content

Прадо

From Ziyosfera

Прадо (Прадо) — Мадриддаги миллий рангтасвир ва ҳайкалтарошлик музейи. 1819-йил испан қироллиги бадиий асарлар тўплами асосида ташкил этилган. П. XV—XIX асрлар испан рангтас-вири (Эл Греко, Х. Рибера, Ф. Сурба-ран, Д. Веласкес, Ф. Гойя ва бошқалар), XVI аср италян рассомлари картиналари (Рафаэл, Тициан ва бошқалар), XV—XVI асрлар нидерланд (Рогер ван дер Вейден, Х.Босх, А. Мор ва бошқалар), шунингдек, фламанд (П. Рубенс ва бошқалар) ва франсуз (Н. Пуссен ва бошқалар) мактаблари намоян-далари асарларининг бой тўпламига эга. П. сўнгги испан классицизми ус-лубида махсус қурилган (1785—1830, меъмори Х. де Вилянуэв) бинода жойлашган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил