Қушбеги
Appearance
Қушбеги, қушчи — тарихий ата-ма. Ўрта асрларда подшо ва хоннинг овчи қушлари (қушхонаси) ва ов ҳайвонларининг мутасаддиси; ов беги (амири шикор). У ҳукмдорнинг овини ташкил қилиш ва ўтказишга жавобгар бўлган. Қушчилар қарчиғайчи деган ном билан ҳам аталган. Хива хонлигида Қ. меҳтарслн кейин турган. У хонликнинг шим. қисмига мутасадди бўлган; Қўқон хонлигица Қ. ҳарбий қўшиннинг бошлиги бўлиб, бу мансаб ҳарбий юриш ва жанг пайтларида берилган. Қ. мингбоши унвонини олишга даъвогар бўлган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |