Резидент
Appearance
Резидент (лотинча: ресиденс — ўтирувчи, жойида қолувчи) — 1) ўрта асрларда муайян мамлакатда доимий яшовчи чет эллик дипломатик вакили; 2) мустамлакачи давлатнинг протекторатдаги вакили; одатда, у ана шу протекторатнинг ҳокими ҳисобланган; 3) чет эл разведкасининг бошқа бирор давлатдаги яширин вакили; 4) муайян мамлакатда миллий қонунчиликка тўла риоя қилувчи рўйхатдан ўтган юридик ёхуд жисмоний шахс.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |